English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша тажрибаси Тошкент вилоятида қўлланилади
20:24 / 2024-02-24

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегациянинг Польша Республикасига амалий ташрифи давом этяпти.

Делегациянинг навбатдаги манзили Мазовия провинциясидаги аграр соҳага ихтисослашган субъектлар бўлди. Хусусан, "Fruit family" корхонаси директори Жерзй Золcикы билан ўтказилган мулоқотда асосий эътибор олма экспорти борасида тўпланган тажрибани Тошкент вилоятида жорий этишга қаратилди. Бу борада деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар қилиш режалаштирилган. Польяк инвесторлар ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.  

Шундан сўнг машҳур фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Польфарм" компанияси раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.  

Унда Тошкент вилоятида фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги имкониятлар, “Паркент-Фарм” ЭИЗ фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Вилоят раҳбари кенг миқёсда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Мазкур таклифга польшалик ишбилармонлар ҳам қизиқиш билдирди.  

Зойир Мирзаев бу давлатда таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар билан учрашди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Агзамходжаев ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам қатнашди.  

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон ёшларига яратилаётган шароитлар, имкониятлар, Тошкент вилояти ўғил-қизларининг ютуқлари ҳақида сўз юритилди. Ўз навбатида талабалар ҳам IТ, график дизайн технологияси, дастурлаш сингари йўналишларда эришаётган натижалари, шунингдек, келгусида Ўзбекистонда амалга оширишни режа қилаётган лойиҳалари билан таништирди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Польша Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Михал Колодзейчак билан музокара ўтказди.

Мулоқотда соҳанинг  бир қанча масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, келгусида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича асосий йўналишлар ҳақида сўз юритилди.  

Маълумот учун: айни пайтда Польша Республикаси Ўзбекистонга олма ва сут маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича етакчилик қилади.

Жорий йилда Тошкент вилоятига бир қатор лойиҳалар бўйича инвестиция киритиш ҳақида келишиб олинди.

А. Мусаев, ЎзА мухбири