Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша таълим вазири Президент мактабида бўлди
17:44 / 2025-06-13

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Польша Республикаси таълим вазири Барбара Новаская Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари ҳамроҳлигидаги Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби фаолияти билан танишди.  

Мактаб ўқувчиларининг миллий чолғу асбоблари билан ижро этган мусиқалари ҳамда техник ишланмалар, ихтиролар кўргазмаси делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Муассасада ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, ўқув хоналари, табиий ва аниқ фанлар бўйича лаборатория хоналари Польша таълим вазири эътиборини тортди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор масканларни томоша қилди. Дастлабки манзил Амир Темур мақбараси бўлди. Маскан тарихи, темурийлар даврида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳақидаги батафсил маълумотлар меҳмонларни ҳайратлантирди.

 [gallery-23897]

Шунингдек, меҳмонлар Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси ва бошқа тарихий обидаларимиз билан танишув жараёнида юртимиз тарихи, маданияти, анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари