Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша Сейми вице-спикери билан учрашув
21:06 / 2021-03-16

Вазирликлараро маслаҳатлашувнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Варшава шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Польша Республикаси Миллий Ассамблеяси Сейми (қуйи палатаси) вице-спикери Пётр Згоржельски билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон — Польша парламентлараро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Польша томонига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган, ҳаётнинг барча жабҳаларини модернизация қилишга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш учун парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида алоқа ўрнатиш механизми, шунингдек, қўшма тадбирлар самарадорлигини ошириш йўллари кўриб чиқилди.

Музокара чоғида умумий кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

ЎзА