Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша–Ўзбекистон аграр ҳамкорлиги янги босқичда
17:07 / 2025-11-26

Мамлакатимизда аграр ислоҳотлар натижаси ўлароқ рақамлаштириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, чорвачилик ва боғдорчиликда замонавий ёндашувларни қўллаш имкониятлари кенгайди.

Айни жараёнда халқаро ҳамкорликлар ҳамда тажриба алмашинувларининг ҳиссаси юқори.

Шу маънода бугунги кунда Польша ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш ва аграр йўналишда манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Польша Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазири Стефан Краевски иштирокида Польша–Ўзбекистон Қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Польша аграр соҳа юксак технологиялар, самарали бошқарув тизими ва илғор тажрибаси билан танилган, ушбу салоҳият икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Учрашув давомида илмий-техник алоқаларни кучайтириш, агротехнологиялар бўйича тажриба алмашиш, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд имкониятлар ва истиқболли йўналишлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Хусусан, алоқаларни янги босқичга кўтариш ва амалий натижадорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, томонлар қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўйича протоколни имзолади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА