Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша ўз ядровий имкониятини чамалаяпти
14:54 / 2026-03-04

Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакатнинг истиқболда ядровий салоҳиятга эга бўлиш имконияти кўриб чиқилишини маълум қилди. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Варшава ядровий хавфсизлик масаласига ўта жиддий ёндашмоқда ва ушбу йўналишда иложи борича мустақил ҳаракат қилишга тайёрланяпти. Польша айни масалада сустлашишни истамайди.

Бош вазир атом энергетикаси ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ лойиҳалар кўлами кенгайтирилаётганига ҳам урғу берди. Қолаверса, Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан илгари сурилган иттифоқчи давлатлар ҳудудида ядро қуролини ташишга қодир қирувчи самолётлар вақтинча жойлаштирилиши ташаббуси юзасидан Париж билан музокара олиб борилганини маълум қилди.

Туск айтишича, бу мавзуда Швеция, Дания каби Европа давлатлари билан ҳам маслаҳатлашилган. Айрим мамлакатлар мазкур ташаббусга қизиқиш билдирган. Музокара навбатдаги босқич, 10 март куни Парижда бўлиб ўтадиган ядровий энергетика саммити доирасида давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Макрон глобал хавф-хатар кучайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Франция ядровий салоҳиятини кучайтиришини билдирган.

Ф. Яхшибоева, ЎзА