Польша ҳайвонларни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун Россиянинг Carnivac-Cov вакцинасидан фойдаланишни мўлжаллаяпти. Яна бошқа тегишли диагностика тўпламлари ҳам олиб келиниши мумкин.
Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги назорати уюшмаси Польша билан музокаралар чоғида маълум қилган.
TASS ахборот агентлиги ёзишича, Россиянинг Польшадаги савдо вакили Владимир Нефедов ҳам ушбу келишувни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтган. У "мамлакат учун энг муҳим бозор сегменти бу - COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олишдир", дея таъкидлаган. Шу боис, Нефедов Carnivac-Cov препарати иложи борича тезроқ татбиқ этилиши керак, деган фикрда.
Музокарада Польшада ҳайвонлар учун вакциналарни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам муҳокама қилинган.
Россия томони Шарқий Европа мамлакати вакилларини препаратлар ишлаб чиқариладиган муассаса ва технологиялар билан яқиндан танишишга чақирган.
Шунингдек, Россия қишлоқ хўжалигини назорат қилувчи ташкилот томонидан жорий йил кузда ҳайвонларни коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи ва уларни эмлаш дастури бўйича қўшма халқаро илмий конференция ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган.