Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полша фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди
22:50 / 2026-02-17

Дунёда кескин геосиёсий жараёнлар давом этмоқда: Полша фуқароларини Россиядан чиқиб кетишга чақирди, Исроил ва Ғазодаги тўқнашувлар юзлаб қурбонларга олиб келди, Эрон атрофида АҚШ ҳарбий фаоллиги ошди, Италия эса Ғазо полициясини тайёрлашга тайёр эканини билдирди. Шунингдек, халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик ва болаларнинг рақамли ҳимояси масалалари кун тартибига чиқди.


Навалний иши бўйича босим кучайди

15 давлат Россиядан мухолифатчи Алексей Навалный ўлими юзасидан халқаро мустақил тергов ўтказишни талаб қилди. Баёнотда унинг заҳарли модда таъсирида ҳалок бўлгани қайд этилди.

Украина хавфсизлик хизматида «тозалашлар»

Президент Владимир Зеленский айрим амалдорлар давлат манфаатларига хиёнат қилганини айтди ва қатъий чоралар бошланганини маълум қилди.

Британияда ўсмирлар учун интернет чекловлари мумкин

Буюк Британия 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кескин чеклашни режалаштирмоқда.

Ғазода қурбонлар сони 600 дан ошди

Исроил томонидан ўт очишни тўхтатиш режими бузилиши ортидан Ғазода юзлаб фаластинликлар ҳалок бўлди, минглаб одамлар яраланди.

Полша фуқароларига Россиядан чиқиб кетиш чақируви

Варшава хавфсизлик кескин ёмонлашиши мумкинлигини айтиб, сафарлардан тийилишни тавсия қилди.

Эрон атрофида АҚШ ҳарбий кучлари кўпайди

Форс кўрфази ва Араб денгизида АҚШ кемалари ва қирувчилари сони сезиларли ошгани кузатилди.

Италия Ғазо полициясини тайёрлашга тайёр

Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни минтақада барқарорлик учун янги полиция кучларини ўқитишда ёрдам беришини маълум қилди.

Нозимбек Мардонов, ЎзА