French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша Европа давлатларини “Шимолий оқим-2” лойиҳасига қарши туришга ундамоқда
09:05 / 2021-05-27

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Европа давлатлар раҳбарларини жипслашиб “Шимолий оқим-2” лойиҳасига қарши туришга чақирди.

“Польша радиоси” маълумотида айтилишича, сиёсатчи Евроиттифоқ саммити якуни бўйича баёнотида шундай фикрни айтган. 

“Бу лойиҳа Европа бирдамлигига путур етказади, деб ўйлайман. Бу газ қувурлари тармоғи Россиянинг қудратини оширади”, деди у.

 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, аввалроқ, 26 майда АҚШ президенти Жо Байден мазкур лойиҳага қарши янги санкциялар қўлламаслигини маълум қилинганди.

 Польшанинг амалдаги “Қонун ва адолат” партияси матбуот котиби Радослав Фогелнинг айтишича, бу хабар бир қадар оғриқли таассурот қолдиради.