Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша БМТ ХК йиғилиши ўтказилишини сўради
21:02 / 2025-09-11

Польша ўз ҳаво ҳудудида учувчисиз самолётлар билан содир бўлган ҳодисадан сўнг БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиши чақирилишини сўрамоқда, дея маълум қилди Корея Республикасининг сентябрь ойида жаҳон ташкилотига раислик қилувчи миссияси.

— Ҳозир учрашув айнан қачон бўлиб ўтиши муҳокама қилиняпти, — дейилган баёнотда.

Кеча Польша Бош вазири Дональд Туск “хавф туғдирувчи” учувчисиз учоқлар мамлакат осмонида уриб туширилганини даъво қилиб, самолётларни “русларники” деди, бироқ бунга ҳеч қандай далил келтирмади. Кейинроқ Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам ушбу давлат осмонида ўндан ортиқ учувчисиз учар қурилмалар пайдо бўлганини айтди.

Россия муваққат ишлар вакили Андрей Ордаш “РИА Новости”га маълум қилишича, Польша мамлакат ҳудуди узра уриб туширилган дронлар Россиядан учиб келганига далил келтирмаган.

— 16 та дрон қолдиғи топилди, — дея хабар тарқатган Польша Ички ишлар вазирлиги. Воқеа муносабати билан Президент Кароль Навроцкий Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиради. Бу ҳақда журналистларга давлат етакчиси девони раҳбари Збигнев Богуцкий билдирган. Унинг таъкидлашича, учрашув санаси ва вақти Сейм спикери Шимон Холовня билан келишилган.

С.Раҳимов, ЎзА