English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша 45 млрд евролик мудофаа кредити олмоқчи
15:29 / 2025-07-31

Польша Европа Комиссиясининг мудофаа лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган “SAFE” кредитлари бўйича энг йирик талабни киритди. Варшаванинг сўрови жами 127 млрд евролик аризаларнинг учдан бир қисмини ташкил этади.

Мамлакат Бош вазири ўринбосари Владислав Косиняк-Камйш бу маблағлар Польша қуролли кучларининг асосий имкониятларини мустаҳкамлаш, жумладан, “Шарқий қалқон” дастурини ривожлантиришга йўналтирилишини таъкидлади.

Польшанинг мудофаа харажатлари 2022 йилда ЯИМнинг 2,7 фоизидан 2024 йилда 4,2 фоизга кўтарилган бўлиб, бу НАТОдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2025 йилда бу рақам 4,7 фоизга етиши тахмин қилинмоқда.

Комиссия ноябрь ойининг охиригача бошқа аъзолардан ҳам аризалар тушишини кутмоқда. “SAFE” кредитлари учун асосий шарт – харид қилинадиган ҳарбий тизим қийматининг учдан икки қисми ЕИ ёки Европа иқтисодий ҳудудида ишлаб чиқарилган бўлишидир.

Мусулмон Зиё, ЎзА