ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз давлат университетида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати!” шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм командири, полковник Азизбек Содиқов талаба-ёшлар билан мулоқот қилди.
Дастлаб ҳарбий қисм командири, полковник А. Содиқов мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ёшларга сўзлаб берди. Юрт келажаги бўлган навқирон авлод камолоти йўлида кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик самимий мулоқотнинг бош мавзуси бўлди.
[gallery-12222]
Ўз ўрнида талаба-ёшлар таклифларини баён этди. Хусусан, улар таклифига биноан “Ҳарбий қисмда бир кун” мавзусида ҳарбийлар хизмат фаолияти билан яқиндан танишиш учун имконият яратиб бериладиган бўлди. Ҳарбий қисм ва университет ўртасида 30 июнь – Ёшлар кунини юқори савияда ўтказиш мақсадида меморандум тузиш тўғрисида келишиб олинди.
Учрашув якунида бир гуруҳ фаол ёшларга китоблар совға қилинди. Термиз гарнизони ҳарбий оркестри жамоаси Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари билан тадбирга янада байрамона кайфият улашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА