Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полиз маҳсулотлари етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?
14:02 / 2026-02-17

Мамлакатимизда полизчилик анъанавий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим қишлоқ хўжалиги тармоқларидан бири ҳисобланади.

2025 йил якуний кўрсаткичлари ушбу соҳада барқарор ўсиш давом этаётганини кўрсатди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республика бўйича жами 3,3 миллион тонна полиз маҳсулоти етиштирилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 16,2 фоизга кўп.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, айрим вилоятлар юқори ҳосилдорлик ва кенг майдонлар ҳисобига етакчиликни қўлга киритган. Айниқса, иқлим шароити қулай ва суғориш тизими яхши ривожланган ҳудудларда полиз етиштириш кўрсаткичлари анча юқори бўлган.

2025 йилда ҳудудлар бўйича етиштирилган полиз маҳсулотлари ҳажми:

Жиззах вилояти — 430 634 тонна

Сирдарё вилояти — 417 796 тонна

Сурхондарё вилояти — 379 753 тонна

Қашқадарё вилояти — 286 325 тонна

Андижон вилояти — 269 432 тонна

Фарғона вилояти — 259 273 тонна

Бухоро вилояти — 240 372 тонна

Қорақалпоғистон Республикаси — 236 796 тонна

Хоразм вилояти — 196 584 тонна

Самарқанд вилояти — 185 369 тонна

Наманган вилояти — 183 189 тонна

Навоий вилояти — 116 167 тонна

Тошкент вилояти — 98 137 тонна

Маълумотлардан кўриниб турибдики, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари полиз маҳсулотлари етиштиришда мутлақ етакчи ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳудудларда агротехнологияларнинг самарали қўлланилиши, табиий шароитнинг мослиги ва деҳқончилик тажрибасининг юқорилиги муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА