Полина Кудерметова ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди
Бир қатор хорижлик маҳоратли теннисчи қизлар спортчилик фаолиятини Ўзбекистон терма жамоасида давом эттирмоқда.
Ана шундай теннисчилардан бири, айни пайтда WTA рейтингида 104-ўринни эгаллаб турган асли россиялик бўлган Полина Кудерметовадир. 22 ёшли Полина яна бир таниқли теннисчи Вероника Кудерметованинг кичик синглиси ҳисобланади. Эндиликда у халқаро турнирларда мамлакатимиз байроғи остида иштирок этади.
Маълумот учун, Полина Кудерметова WTA рейтингида 54-поғонага қадар кўтарила олган. Бироқ, ушбу ташкилот томонидан ўтказилган турнирларда бош совринни қўлга киритмаган. Дарвоқе, бугунга қадар Мария Тимофеева ҳамда Камилла Раҳимова каби маҳоратли теннисчилар ҳам спортдаги фуқоролигини ўзгартириб, терма жамоамиз сафига қўшилган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА