English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полиция бошлиғи Абэга суиқасд туфайли истеъфога чиқди
16:43 / 2022-08-25

Япония полиция бош бошқармаси бошлиғи Итару Накамура собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг ўлдирилиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этиш ниятида. У истеъфо қарорини матбуот анжумани чоғида маълум қилганини “Anadolu” хабар берди.

Накамура собиқ  ҳукумат раҳбари билан юз берган фожиада уни ҳимоя қилолмагани учун жавобгар бўлишга тайёр. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари келажакда шунга ўхшаш ҳолат такрорланмаслиги учун хавфсизликни таъминлаш усулларини ҳар томонлама кўриб чиқади.

26 август куни ўтказиладиган йиғилишда Накамуранинг истеъфоси масаласи кўриб чиқилади.
Аввалроқ амалдаги Бош вазир Фумио Кисида Абэнинг ўлимида полицияни айблаган эди. Ҳукумат раҳбари сиёсатчига суиқасд қилинган тадбирда кўрилган хавфсизлик чораларини етарли бўлмаганини қайд этган.