English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пўлат Бобожонов: "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!" деган эзгу ғоя амалиётга татбиқ этилмоқда
13:50 / 2023-09-01

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлигида ўтказилган байрам тадбири давомида бир гуруҳ ходимларга давлат мукофоти ва вазирликнинг идоравий мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Тантанали тадбирда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Президентимиз қарорига асосан мамлакатимизда бу йилги байрам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" деган бош ғоя асосида ўтказилаётганига эътибор қаратди.  

Жойларда “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари ҳам юртимизда инсонга бўлган эътибор юксак қадр топаётганидан далолат бермоқда.  

Мустақиллик йилларида барча жабҳалар сингари ички ишлар органлари ҳам ғоят мураккаб, масъулиятли, шу билан бирга, шарафли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ички ишлар тизимида кенг қамровли ислоҳотлар ўтказилди ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.  

Ислоҳотлар жараёнида халқ манфаатларига хизмат қилиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш вазифаси – ҳар бир ходимнинг кундалик фаолият мезонига айланди. Ходимларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш мақсадида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!" деган эзгу ғояни амалиётга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Тадбирда мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан рағбатлантирилган бир гуруҳ ходимларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.  

Шунингдек, 10 нафар раҳбар “полковник” махсус унвонига эга бўлган бўлса, 300 нафардан ортиқ ходим вазирликнинг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.  

Рағбатлантиришга муносиб кўрилган ходимлар Ички ишлар вазиридан ўз мукофотларини қабул қилиб олди.  

Албатта, берилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик соҳа ходимларига катта масъулият билан бирга, ўз устида мунтазам  ишлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун барча куч-воситаларни сафарбар этиш мажбуриятини юклайди.  

Н.Абдураимова, ЎзА