French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида “Ўзбекистон савдо уйи” очилди
18:30 / 2025-06-03

Ўзбекитон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирокида Лаҳор шаҳрида "Ўзбекистон савдо уйи"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Лаҳор шаҳри маъмурияти, йирик ишбилармон доира вакиллари иштирок этди. 

Ушбу объект икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри савдо ва ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилади.

Палатанинг хабар беришича, жорий йил 25 июнь куни Карачи шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ташкил этилади. 

Ажуманга барча тадбиркорлар таклиф этилмоқда ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖнинг қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига хориждан малакали дизайнерлар, технологлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва агрономларни жалб қилиш харажатларини қоплаш имконияти берилган.

ЎзА