French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонлик журналист собиқ бош вазир машинаси ғилдираклари остида ҳалок бўлди
11:49 / 2022-10-31

Покистонлик журналист мамлакатнинг собиқ бош вазири Имрон Хон кетаётган автотранспорт ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Express Tribune газетаси.

"Маҳаллий телеканал репортёри Садаф Наим якшанба куни  "Техрик-и-Инсаф" партияси раиси “Имрон хон” ўтирган автотранспорт ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлди, – дейилади хабарда.   

Газетанинг ёзишича, журналист қиз Исломободга қараб кетаётган Имрон хон тарафдорларининг юришини ёритиб борган. Наимни кимдир итариб юборган ва у транспорт воситасининг ғилдираклари  остига йиқилган.  

Воқеадан кейин партия раҳбарияти юришни тўхтатган. Хон аёлнинг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирган.  

“Покистоннинг ҳозирги бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлган журналистнинг оиласига компенсация пули тўлашга ваъда берди”, дейилади хабарда.