Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонлик муҳаррир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида
12:08 / 2019-12-25

Меҳмонни “Ижод” китоб дўкони билан таништирар эканмиз, уюшма томонидан Чингиз Айтматов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Тоғай Муроднинг сайланма китоблари чоп этилганини билиб: “Сизлар яхши ишлар қилаётган экансизлар. Бизда бундай имконият йўқ” деди.


Покистон Республикасининг 42 000 нусхада чоп этиладиган “Иттиҳод” газетаси бош муҳаррири, 10 000 нусхада чиқадиган “Халқаро тинчлик” журнали муассиси Тоҳир Форуқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига келди. Уюшма жамоаси ва биномизда жойлашган таҳририятлар – “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи” – “Звезда Востока” журналлари таҳририятлари, “Ижод” жамоат фонди билан танишди. Конференция зали киришида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг: “Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтибтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўп айтқон эмас” деган сўзларини кўриб: “Агар Бобур бўлмаганида, Покистон деган давлат бўлмасди!” дея давлат арбобини эътироф этди. 

Меҳмонни “Ижод” китоб дўкони билан таништирар эканмиз, уюшма томонидан Чингиз Айтматов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Тоғай Муроднинг сайланма китоблари чоп этилганини билиб: “Сизлар яхши ишлар қилаётган экансизлар. Бизда бундай имконият йўқ” деди.

Тоҳир Форуқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким билан учрашди. Улар келгусидаги адабий, ноширлик, журналистик алоқаларни муҳокама қилишди. Тоҳир Форуқ: “Ўзбекистонга еттинчи марта келишим. Таътилга чиқсам ҳам, саёҳатга чиқиш эҳтиёжи бўлса ҳам фақат Ўзбекистонга келаман. Ота-бобом ҳам Ўзбекистонга кўп келишган” деди. Бунга жавобан эса Сирожиддин Саййид: “Уч марта келган меҳмон бегона саналмайди” дея меҳмонга эҳтиром кўрсатди. Унга уюшма томонидан Абдураҳмон Жомийнинг ўзбек тилидаги “Муҳаббат маҳзани”, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглизча таржимаси, ўзбек, инглиз, рус тилларида чоп этилган “Темурийлар тарихи давлат музейи” китоблари совға қилинди.

photo5192724849842302127.jpg

Меҳмон келгусида Ўзбекистонда нашриёт очиш, ўзбек тилидаги асарларни урду тилига, урду тилидаги асарларни ўзбек тилига таржима қилишда ҳисса қўшиш нияти борлигини билдирди. Меҳмоннинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига шу мақсадда келгани уюшма жамоасини ҳам хурсанд қилди. Сирожиддин Саййид унинг бу ниятини амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. 

Фозил ФАРҲОД, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати раҳбари