Покистонлик меҳмонлар Бухорода
Покистон Ислом Республикаси Президентининг Матбуот котиби ва оммавий ахборот воситалари бўйича маслаҳатчиси Муртазо Солангий бошчилигидаги делегация кўҳна ва боқий Бухорода бўлди. Меҳмонларни вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров кутиб олди.
Ташриф давомида меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор маданий мерос объектлари, жумладан, Арк қўрғони, Исмоил Сомоний мақбараси, Пойи Калон, Масжиди Калон мажмуалари, Тоқлар ичра Лаби Ҳовузгача бўлган тарихий обидаларни томоша қилди.
[gallery-26681]
Меҳмонлар “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасини зиёрат қилди. Шу жойда Қуръон тиловат қилинди. Меҳмонларга Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Меҳмонларга ушбу манзил нафақат республикамиз ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазоворлиги ҳақида маълумот берилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.