French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистондаги терактда олти киши яраланди
15:46 / 2023-12-05

Покистон ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган террор ҳаракати натижасида олти киши, жумладан уч нафар бола яраланди.

Пешовар шаҳри мактабларидан бири яқинида, йўл четига портловчи қурилма ўрнатилган экан. Расмийлар айтишича, яраланган болалар 7-10 ёшда, икки нафарининг аҳволи оғир.

Портлаш тўлқини кўплаб транспорт воситалари ва биноларга зарар етказган.

Қайд этилишича, тўрт килограмм портловчи моддадан фойдаланган жиноятчиларни қўлга олиш бўйича амалиёт бошланган.

Умуман, Хайбер-Пахтунхва ва Балучистон вилоятларида йил бошидан буён террор кўлами кенгайган.

Исломобод бу жараённи Покистон Толибони ҳаракати Aфғонистондан туриб бошқармоқда, деб ҳисоблайди. Кобул эса айбловни рад этмоқда.