Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистондaги масжидда портлаш: камида 30 киши ҳалок бўлган
18:54 / 2026-02-06

Покистон пойтахти Исломобод ҳудудидаги масжидда жума намози пайти содир бўлган портлашда камида 30 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда ВВС ёзди.

Фожиадан сўнг шаҳар шифохоналарида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Туман маъмурияти вакили ижтимоий тармоқда жароҳат олганлар 169 нафарга етганини айтган.

Ҳозирча ҳодиса сабаби номаълум. Дастлабки тахминга кўра, портлаш худкуш томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф воқеани қоралаб, чуқур қайғу изҳор қилган.

Исломобод комиссари ўринбосари Ирфон Меҳмон ва маҳаллий полиция маъмурияти қурбонлар сони ортиши эҳтимолини тасдиқлаган.

Ф.Яхшибоева, ЎзА