French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда жангарилар билан тўқнашувда 14 ҳарбий ҳалок бўлди
14:21 / 2024-08-27

Покистонда қуролли жангариларни йўқ қилиш бўйича амалиёт чоғида 14 киши – ўн нафар хавфсизлик кучлари ва тўрт нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ҳаётдан кўз юмди. Ушбу маълумот мамлакат армияси матбуот баёнотида келтирилган.

Аввалроқ Белужистон ҳукумати вакили Шоҳид Рэнд “РИА Новости” агентлигига якшанба оқшомидан бери вилоятда тўрт марта қуролли ҳужум уюштирилгани, натижада 38 нафар бегуноҳ аҳоли вакили ўлдирилганини айтганди. Покистон армияси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси сайтида чоп этилган хабарда эса “Олиб борилган жангда Ватан фарзандлари шараф билан қурбон бўлди”, - дейилган.

Ҳарбий амалиёт натижасида 21 нафар жангари ҳам йўқ қилинган. ОАВ ва расмийлар бир неча шаҳарда полиция бўлимларига ҳужум қилингани, қатор аҳоли манзилларида портлаш содир этилгани ҳақида хабар берган. Можаролар ва хавфсизликни ўрганиш институти маълумотига кўра, 2023 йил Белужистонда жангарилар камида 170 марта ҳужум уюштирган. Натижада 151 нафар оддий аҳоли ва 114 нафар хавфсизлик кучлари ходими жон берган.

Жангарилар Мастунг айланма йўли яқинида мамлакатни қўшни Эрон билан боғловчи темир йўл изини ҳам портлатган. Кейинроқ юқорида келтирилган барча ҳаракатлар учун масъулиятни Покистонда тақиқланган Белужистон озодлик армияси ўз зиммасига олди.