Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда юз берган зилзила пайтида камида 15 киши ҳалок бўлди
17:37 / 2021-10-07

Кеча тунда Покистон жанубида кучли зилзила содир бўлган, оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди TASS агентлиги.

– Умумий қилиб айтганда, 15-20 киши кўчки қурбонига айланди. Жабрланганлар сони яна ортиши мумкин,– деди Agence France-Presse агентлиги табиий офатларга қарши курашни бошқариш хизмати.  

Маълум бўлишича, зилзиладан энг кўп Балужистон вилояти зарар кўрган, кўплаб фуқаролар бино вайроналари остида қолиб кетган. Улар орасида аёллар ва олти нафар бола ҳам бўлган.  

Aввалроқ, Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази Покистонда содир бўлган 5,7 балли зилзила ҳақида хабар берган эди. Зилзила эпицентри Кветта шаҳридан 102 км шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, унинг маркази 10 км чуқурликда бўлган.