Покистонда тўйда автобус бир гуруҳ одамни босиб кетди
Покистоннинг Панжоб вилоятида содир бўлган ушбу фожеа оқибатида саккиз киши қурбон бўлган, тўққиз киши турли даражада жароҳат олди дейилади ТАСС ахборот агентлиги.
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, бошқаруви йўқотилган транспорт воситаси келин-куёв турган ҳовлида одамларни босиб кетган. Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли жароҳат олганларни ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини яқин орадаги касалхонага етказишган.
Хабарда айтилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки жароҳат олганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга кучли туман сабаб бўлган бўлиши мумкин. Автобус ҳайдовчиси воқеа жойидан яширингани айтилмоқда. Унга қарши жиноий иш очилган.