English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда сув тошқинлари қурбонлари минг кишидан ошди
14:36 / 2022-08-29

Покистоннинг табиий офатларга қарши кураш бўйича миллий бошқармаси ушбу рақамни маълум қилди.

Бошқарма тарқатган маълумотга кўра, 14 июндан бошланган мавсумий муссон ёмғирлари ҳамда сув тошқинлари оқибатида 1 минг 33 киши ҳалок бўлган, 1 минг 527 киши жароҳат олган. Сўнгги бир-икки кунда 119 киши тошқин қурбонига айланган, 71 киши жароҳат олган.

Бошқарманинг маълум қилишича, узоқ давом этган жала оқибатида дарёлар қирғоғидан чиқиб кетган ва 3 минг 451,5 километр йўл, 149 та кўприкни ювиб кетган. 949,8 мингта уй сув тошқинидан вайрон бўлган 719,5 мингдан зиёд уй ҳайвонлари нобуд бўлган.

Сўнгги ҳисоб-китобларга қараганда, бу йилги табиий офатдан 33 миллиондан зиёд киши жабр кўрган.

Аввалроқ Покистон ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди ва бошқа мамлакатлар ва халқаро ташкилотларни ёрдам беришга чақирганди.