English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда сув тошқинлари оқибатида 104 киши ҳалок бўлди
16:14 / 2025-07-15

Покистонда узоқ давом этган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб ёзмоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, сўнгги 24 соат ичида ёмғир билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда олти киши ҳалок бўлган ва 15 киши жиддий жароҳатланган.

Расмийлар аҳолини яқин кунларда кўпроқ ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантириб, паст ва заиф ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Айни пайтда воқеадан энг кўп зарар кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА