Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда сув тошқини қурбонлари мингдан ошиб кетди
11:55 / 2022-08-31

Покистонда сув тошқинлари ҳозиргача 1 минг 100 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 1 минг 600 дан зиёд киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Асим Ифтихор брифингда қайд этиб ўтди.

"Офат кўламини тасаввур қилишингиз учун қуйидаги рақамларни келтираман, деди у. Тошқинлар 33 миллион киши ҳаётига таъсир қилди. 1 минг 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, улар орасида аёллар ва болалар бор. 1 минг 600 дан зиёд одам турли даражада жароҳат олган. 1 миллиондан ортиқ уйлар бутунлай ёки қисман вайронага айланган. 700 бошдан ортиқ қорамол нобуд бўлган", – деди у видеоалоқа орқали чиқиш қилиб.

Ўтган ҳафтада Покистон ҳукумати сув тошқинлари туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Покистонда жорий йил ёзги муссан ёмғирлари мавсуми кўлами ва халқ хўжалигига келтирган зарари билан сўнгги 30 йилдаги энг даҳшатлиси бўлди, дейилади хабарда.