Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда сув тошқини қурбонлари 238 кишига етди
15:21 / 2022-07-19

Покистонда июнь ойи ўрталарида бошланган муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 238 кишига етди, 187 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Покистон табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармасига таяниб, “Business Recorder” газетаси маълум қилди. 

Унга кўра, тошқиндан энг кўп Балужистон вилояти жабр кўрган. Хусусан, 980 дан ортиқ уй вайрон бўлган, улардан 432 таси бутунлай тикланмас ҳолатга келиб қолган. Шунингдек, 75 нафар катта ёшдаги ва 29 нафар кичик ёшдаги болалар ҳалок бўлган. 

Табиий офат қурбонларининг энг кўп сони Панжобда 55 нафар, Синдда 48 нафар ва Хайбер-Пахтунхвада 47 нафарни ташкил этмоқда. 

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 3 минг 300 дан ортиқ уй ва 9 та кўприк сув тошқини туфайли вайрон бўлган.