Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда содир бўлган зилзилада 15 киши ҳалок бўлди
10:53 / 2021-10-07

Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган зилзила камида 15 кишининг умрига зомин бўлди, дейилади “Франс Пресс” агентлигининг махсус хизматлар маълумотига асосланиб берилган хабарида.

АҚШ геология хизмати (USGS) аввалроқ мазкур ҳудудда 5,7 балли ер силкинишлари кузатилганини қайд этган.

Тунда содир бўлган ер силкиниши маркази Харнай шаҳридан 14 километр шимоли-шарқда бўлиб, унинг ўчоғи 20,8 километр ер қаърида экани аниқланган.