French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда портлаш: тўрт киши ҳалок бўлди
17:40 / 2025-05-19

Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилояти Қилла-Абдуллоҳ шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 киши яраланди. Комиссар ўринбосари Абдуллоҳ Риёз айтишича, ҳодиса тунда маҳаллий бозор яқинида содир бўлган. Портловчи модда ўрнатилган автомобиль портлаб, бир нечта савдо айвони, яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган.

Ҳукумат воизи Шаҳид Ринд хунрезликни қоралаб, воқеа юзасидан тергов бошланганини айтди. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ фожиа учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.

Маҳаллий матбуот хабарида воқеа ортида аввал ҳам хавфсизлик кучлари ва аҳолига ҳужум уюштирган Балужистон озодлик армияси турганини тахмин қилган.