Покистонда отишма юз берди
Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер Пахтунва штатида номаълум қуролли шахслар полиция машинасига қарата ўт очиши оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, айни пайтда хавфсизлик кучлари воқеа жойини ўраб олган ва терроризмга қарши амалиёт ўтказмоқда. Баъзи манбалар ёзишича, қуролли шахслар полиция машинасини ёқиб юборишган ва кейин қочиб кетишган.

Мамлакат бош вазириШаҳбоз Шариф ушбу ҳужумни кескин қоралаб, ҳалок бўлган зобитларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
С.Раҳимов, ЎзА