Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 478 кишига етди
18:30 / 2022-08-02

Покистонда етти ҳафтадан буён давом этаётган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари оқибатида 478 киши ҳаётдан бевақт кўз юмган. Бу ҳақда сешанба куни Покистоннинг табиий офатларга қарши кураш бўйича миллий бошқармаси (NDMA) маълум қилди.

NDMA юритган статистикага кўра, сурункали ёққан ёмғир билан боғлиқ ҳодисалардан 536 киши жабрланган, минглаб одамлар ўз жойларини тарк этиб хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлган.

Покистоннинг жануби-ғарбида жойлашган Белужистан вилояти мамлакатнинг табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуди бўлиб қолмоқда. Бу ерда 136 киши ҳалок бўлган, 13 минг 535 та уй қисман ёки тўлиғича вайронага айланган, 13 минг бош уй ҳайвонлари нобуд бўлган.

Хабарда айтилишича, ҳукумат табиий офатдан жабр кўрган аҳолига ёрдам бериш учун кечаю-кундуз иш олиб бормоқда.