French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда масжидда портлаш уюштирилди. Қурбонлар кўплиги айтилмоқда
18:03 / 2023-01-30

Покистоннинг Пешавор шаҳридаги масжидларнинг бирида худкуш ўзини портлатган. Натижада камида 28 киши ҳалок бўлган, 150 дан зиёд киши ярадор бўлди, деб хабар тарқатган Dawn телеканали.

"Ҳукуматнинг маълум қилишича, камида 28 киши ҳалок бўлган, 150 киши жароҳат олган. "Леди Ридинг" касалхонасининг вакили Муҳаммад Асимнинг маълум қилишича, жароҳат олганларни тиббий муассасаларга олиб келиш ҳамон давом этмоқда, айрим ярадорларнинг аҳволи жуда оғир", – дейилади телеканал берган хабарда.

Масжидда портлаш маҳаллий вақт билан тахминан 13:40 да ибодат пайтида амалга оширилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, масжидда 120 дан зиёд одам бўлган. Тўпланганларнинг катта қисми полиция, армия ва минани зарарсизлантирувчи бўлинмалар вакиллари бўлган. Портлаш зарби билан масжиднинг бир қисми қулаб тушгани айтилмоқда.