English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда “Ислом давлати”нинг юқори лавозимли вакили йўқ қилинди
15:08 / 2021-09-28

“Ислом давлати”нинг юқори лавозимли вакилларидан бири Мумтоз Аҳмад Покистоннинг жануби-ғарбида Белужистон вилоятида йўқ қилинди, деб маълум қилди маҳаллий террорчиликка қарши кураш бошқармаси.

Уни мамлакатнинг хавфсизлик кучлари ходимлари Мастунг туманида ўлдиришган.

Мумтоз Аҳмад 2018 йили Белужистонда сайловолди митингида амалга оширилган террорчиликка алоқадор бўлган.

Ўшанда 130 киши қурбон бўлганди. Қурбонлар орасида  “Белужистон Авами” партияси етакчиси Навабзода Сирай Райсани ҳам бор эди.