Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда иккита поезд тўқнашиб кетди, ўттиз киши ҳалок бўлди
10:45 / 2021-06-07

Покистон жанубида иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ходиса Синд вилояти Готки туманида содир бўлди ва камида 30 йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар берди euronews.

Хабарда айтилишича, айрим йўловчилар ҳали ҳам поездда қолиб кетган. Уларни қутқариш учун барча техникалар жалб қилинган.  

Синд вилояти Готки туманидаги комиссар ўринбосари Усмон Aбдулланинг айтишича, Millat Express поезди рельсдан чиқиб кетган ва Sir Syed Express поездига урилган.

Темирйўлчиларнинг сўзларига кўра, икки поездда тахминан 1 минг 100 нафар йўловчи бўлган. Покистон темир йўллари расмийлари ҳодиса юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.