Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда гаровга олинган поезднинг 155 йўловчиси озод қилинди
16:14 / 2025-03-12

Покистонда айирмачилар томонидан эгаллаб олган поезддаги 155 нафар йўловчи озод қилинди. Қутқарилганларнинг 17 нафари касалхонага ётқизилган.

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, махсус амалиёт натижасида 30 га яқин экстремист йўқ қилинган.

Хавфсизлик кучлари қолган йўловчиларни озод қилиш чораларини кўрмоқда. Жангарилар ҳужуми пайти поездда 450 йўловчи бор эди. Террорга алоқадор кишиларнинг аниқ сони номаълум.

Ҳужумчилар таркибни Афғонистон ва Эрон билан чегарадаги олис ҳудудга олиб боришган. Гаровдагиларни озод қилиш бўйича ҳаракат бошлангач, жангарилар кичик-кичик гуруҳларга бўлинган. Хавфсизлик кучларидаги манбаларга кўра, экстремистлар сунъий йўлдош тизимига уланган телефонлардан фойдаланиб, Афғонистонда жойлашиб олган ҳужум ташкилотчилари билан алоқа қилиб турган. Гаровдагилардан тирик қалқон сифатида фойдаланилаётгани қутқарув амалиётини мураккаблаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни “Белужистон озодлик армияси” экстремистик гуруҳи жангарилари Балужистон музофоти маркази Кветта шаҳридан Хайбар-Пахтунхва вилояти маъмурий маркази Пешоварга кетаётган поездни эгаллаб, 450 одамни гаровга олди. Экстремистлар темир йўлни портлатиб, кейин поездга қарата ўт очган. Машинист жароҳатланган. Ҳужум вақтида поезд хавфсизлиги ходимлари ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлган.

С.Раҳимов, ЎзА