Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда 16 аскар террор қурбони бўлди
18:21 / 2024-12-22

Покистон шимоли-ғарбида Афғонистон билан чегара яқинидаги ҳарбий назорат-ўтказиш манзилига уюштирилган ҳужум чоғи 16 нафар аскар ҳалок бўлди.

Мамлакат армияси жамоатчилик билан алоқалар департаменти баёнотида қайд этилишича, ҳодиса Жанубий Вазиристон вилояти Макин шаҳрида содир бўлган.

— Ҳужум қайтарилди, 8 нафар террорчи йўқ қилинди, — дейилган хабарда. Афсуски, 16 нафар ҳарбийни ҳам бой бердик.                             Аввалроқ Покистон армияси томонидан мамлакат шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларида ўтказилган амалиёт натижасида камида 43 террорчи маҳв этилган эди.