Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда 145 жангари йўқ қилинди
10:59 / 2026-02-02

Покистон хавфсизлик кучлари Балужистон вилоятида юз берган кенг кўламли қуролли ҳужумлардан сўнг бошланган 40 соатлик тўқнашувда 145 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди.

“Reuters” ахборот агентлиги ёзишича, вилоят бўйлаб бир вақтнинг ўзида амалга оширилган отишма ва портлашлар оқибатида қарийб 50 киши ҳалок бўлган, уларнинг катта қисми тинч аҳоли вакилларидир.

Расмийларга кўра, ҳужумчилар оддий фуқаро қиёфасида шифохона, мактаб, бозор ва банкларга бостириб кириб, тартибсиз ўқ узган. Мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Талал Чаудрининг айтишича, жангарилар тинч аҳолидан “тирик қалқон” сифатида фойдаланган. Ҳужумлар учун жавобгарликни Балуж озодлик армияси (BLA) ўз зиммасига олган.

Балужистон бош вазири Сарфраз Бугти ҳужумлар оқибатида 17 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ва 31 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлганини қайд этди. Ҳарбийлар шанба куни 92, жума куни эса 41 жангари йўқ қилинганини тасдиқлади.

Ҳарбийлар шаҳарлар ёки муҳим объектлар устидан назорат ўрнатилишига йўл қўйилмаганини айтмоқда. Расмийлар ҳужумлар ортида Ҳиндистон қўллови борлигини даъво қилган бўлса, Деҳли бу айбловларни қатъиян рад этди. АҚШ эса ҳужумларни террорчилик ҳаракати сифатида қоралаб, Покистон билан бирдамлигини билдирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА