Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон журналининг махсус сони Ўзбекистонга бағишланди
08:34 / 2020-01-05

Покистоннинг ҳар ойда чоп этиладиган “Centreline” журналининг жорий йилги илк махсус сони Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар ҳамда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган демократик ва ижтимоий иқтисодий ислоҳотларга бағишланди.


Покистоннинг ҳар ойда чоп этиладиган “Centreline” журналининг жорий йилги илк махсус сони Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар ҳамда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган демократик ва ижтимоий иқтисодий ислоҳотларга бағишланди.

Ушбу махсус сон 2019 йилда юртимизда бўлиб ўтган сайловларни ёритиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган мазкур журнал ва “Islamabad Post” пойтахт ахборот агентлигининг бош муҳаррири Ансар Бхатти, шунингдек, сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган қатор покистонлик экспертлар ташаббуси билан чоп этилди.

Махсус сондан “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар”, “Ўзбекистон – саёҳатлар ва инвестициялар учун энг хавфсиз мамлакат”, “Ўзбекистондаги парламент сайловлари халқаро кузатувчилар нигоҳида”, “Ўзбекистон Республикасининг қулай инвестициявий муҳити”, “Ўзбекистонда хорижий сайёҳларнинг улкан оқими кутилмоқда”, “Ўзбекистонда 2022 йилда электромобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади” сингари муаллифлик мақолалари ўрин олган.

Журналда чоп этилган мақолаларда келтирилишича, Ўзбекистон барча соҳаларда тараққиётга эришган мамлакатлар сирасига киради.

“Шавкат Мирзиёев Президент сифатидаги фаолиятини бошлар экан, янги Ўзбекистоннинг фаол ва илғор меъмори сифатида танилди. Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мазкур мамлакат ривожланишнинг тарихий даврига қадам қўйди”, дейилади журналда.

Нашрда мамлакатимиздаги барқарорлик ва тинчлик кўплаб хорижликлар сайёҳ ва инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини ошираётгани қайд этилади.

Ансар Бхаттининг ёзишича, у Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида мустақил журналист сифатида илк маротаба иштирок этган. Парламент ва маҳаллий сайловлар мамлакатдаги илғор демократик ғояларнинг яққол намойиши бўлиб, ушбу сайловлар халқаро стандартларга мувофиқ очиқ ва ошкора тарзда ўтган.

Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистонда яқинда ўзининг инвестициявий фаолиятини бошлаган покистонлик ишбилармонлар билан учрашуви ҳақида ҳам хабар беради. Унинг маълум қилишича, покистонлик бизнес вакиллари улар учун яратилган шарт-шароитлардан мамнун ва Покистондан бошқа кўплаб тадбиркорларни ҳам Ўзбекистонга таклиф этишни режалаштирган. Мамлакатдаги қулай ишбилармонлик муҳити, ҳукуматнинг самимий инвестициявий сиёсати, энг муҳими хавфсизлик соҳасидаги мутлақо ажойиб муҳит хорижий инвестициялар ва бизнесменларни мамлакатга жалб қилувчи асосий омиллардир.

“Ўзбекистондаги барча шаҳарлар жиноятчилик бўйича мутлақо хавфсиз ҳисобланади, шу боис ишбилармонлар ўз бизнесларини айнан ушбу мамлакатда юритишни афзал деб билмоқда. Покистон сармоядорлари Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсатни юқори баҳолайдилар, мамлакат раҳбарининг иқтисодий сиёсати тенг ҳуқуқли бизнес учун кенг имкониятлар яратади”, – дейди покистонлик журналист

“Centreline” журналида Ўзбекистон ислом оламида “зиёрат туризми” бўйича йирик марказлардан бири сифатида халқаро эътирофга сазовор бўлгани ҳам баён этилган. Ўзбекистонда тарихий ва моддий меросга оид 7000 дан зиёд бебаҳо ёдгорликлар мавжуд. Ислом давригача бўлган цивилизацияга тааллуқли бой миллий анъаналар ва қадриятлар ҳам муҳим роль ўйнайди.

“Centreline” журналининг махсус сонида мамлакатда ҳозирги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид долзарб масалалар ҳам тилга олинади.