Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва рафиқасининг умумий қамоқ муддати 55 йил этиб белгиланди
Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган ҳашаматли товарларни арзон нархларда сотиб олиш билан боғлиқ коррупцияда айблаб, қўшимча 17 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар тарқатди “Reuters” ахборот агентлиги.
Бу ҳукм 2023 йил августидан бери ҳибсда ўтирган ва ҳозирда коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Хон учун аллақачон қийин бўлган ҳуқуқий вазиятни янада мураккаблаштиради.
Покистон ахборот вазири Хоннинг суд томонидан чиқарилган қамоқ муддати ер коррупцияси иши бўйича 14 йилни ўтаб бўлганидан кейин бошланади, деб айтган.
Маълумот ўрнида: бунгача 190 млн фунт стерлинглик коррупция иши юзасидан Имрон Хон 14 йилга, рафиқаси 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди.Шу тариқа, умумий қамоқ муддати Имрон Хон учун 31 йил, Бушра Биби учун 24 йилга етди.
Ҳукмдан сўнг, Хоннинг “Адолат учун Покистон ҳаракати” партияси Панжоб бўйлаб норозилик намойишлари ўтказишни режалаштираётганини эълон қилди.