Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон қимматбаҳо товарлар импортини тақиқлади
21:18 / 2022-05-20

Иқтисодий фавқулодда вазият туфайли Покистон ҳукумати зарур бўлмаган қимматбаҳо буюмларни импорт қилишни тўлиқ тақиқлади. Бу чора валюта захираларини сақлаб қолишга ёрдам беради, деб хабар берди “Тhе Economic Тimes” нашри.

Тақиқланадиган товарлар орасида автомобиллар, уяли телефонлар, маиший техника ва косметика мавжуд. Ушбу чора ёқилғи, озиқ-овқат ёғи ва дуккакли экинларга таъсир қилмайди.

Покистон Ахборот вазири Маррюм Аурангзеб маълум қилишича, қимматбаҳо товарларга нисбатан тақиқ февраль-май ойлари орасида 16,3 миллиард доллардан 10 миллиард долларга тушган валюта захираларини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, мазкур чора туфайли ҳукумат ҳар йили 6 миллиард доллар маблағни тежашни режалаштирмоқда. “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, бу йил Покистоннинг бюджет тақчиллиги тахминан 17 миллиард долларни ёки ЯИМнинг 4,5 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.