Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон ОАВ: Ўзбекистон билан ҳамкорлик жадал ривожланмоқда
12:16 / 2022-05-23

Покистоннинг «National Herald Tribune», «Daily Islamabad Post» ва «Business World» каби етакчи оммавий ахборот воситалари ҳамда “Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази” ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида “Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик муносабат” сарлавҳали  мақола эълон қилинди.

Халқаро муносабатлар бўйича доктор Маҳмуд ул-Ҳасан Хон қаламига мансуб ушбу таҳлилий мақолада бугунги тезкор даврда Жануби-Шарқий Осиё ва Ўрта Осиёнинг “шахмат тахтаси” замонавийлашиб, ўзгариб бораётгани, жумладан, Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлиги сўнгги пайтда жадал ривожланаётгани  қайд этилади.

Ўзбекистон ҳукумати минтақавий иқтисодий интеграцияни, хусусан, Ағонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри орқали Пешоваргача чўзилган темир йўл тизимига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Республика қўшни Афғонистонда ҳам темир йўл қурилишида фаол иштирок этмоқда. Тошкент Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “дўстона қўшничилик сиёсати”га амал қилмоқда. Шу нуқтаи назардан Мозори-Шарифни Покистон портлари билан боғловчи темир йўл лойиҳаси ҳозир Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланаётган Евроосиё ўзаро боғлиқлик концепциясининг таркибий қисми бўлиши мумкин. Бу МДҲ товарларининг Жануби-Шарқий Осиёга транзит савдосини янада осонлаштиради. Ўзбекистон Пешовар ва Гвадар билан боғланиши биланоқ,  кўплаб иш ўринлари яратилади, янги иқтисодий ва ишбилармонлик таклифлари юзага чиқади, сармоя истиқболи, қўшма корхоналар ташкил этиш имконияти кенгаяди.

Тошкент Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Покистон, Эрон ва минтақадаги бошқа мамлакатлар, мусулмон дунёси давлатлари билан доимий мулоқот олиб боради.

Муллиф юқорида қайд этилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги  таклифлар зарурлигига эътибор қаратади:

1. «Гвадар» ва  «Карачи»га етиб борадиган Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар» темир йўли Покистон портларига энг қисқа чиқишни таъминлайди. 

2. Покистон ва Афғонистон ўртасидаги транзит савдо йирик минтақавий ўзаро боғлиқликка эришиш, жумладан, Ўзбекистон билан алоқа ўрнатиш учун яна бир самарали восита вазифасини ўтайди.

3.  Юк, транспорт ва логистика хизмати мажмуаси, юкни қайта ишлаш,  терминалда сақлаш, Афғонистонга ва Афғонистондан интермодал ташиш хизматини таъминловчи “Термиз-Карго” логистика маркази қурилиши ўзаро  ва уч томонлама савдо ҳажмини кескин ошириш имконини беради.

Икки давлат бизнес ҳамжамияти, савдо-саноат палаталари ўртасидаги яқин алоқа келгусида сезиларли ижобий самара беради, дея хулоса қилади  муаллиф.

И. Абдумаликзода, ЎзА.