Форс кўрфазидан келадиган энергия манбаларига чамбарчас боғланган Покистон, Яқин Шарқда уруш давом этаркан, ёнилғини тежаш бўйича кенг кўламли чоралар кўрилишини эълон қилди.
9 март куни Покистон денгиз флоти мамлакатга маҳсулот узлуксиз кириб келишни таъминлаш учун ушбу амалиётни бошлаганига урғу берди.
Кўрфаздаги вазият ҳамда ёнилғи таъминоти узилиши хавфи дунёнинг бошқа мамлакатларини ҳам хавотирга солмоқда. Масалан, Франция ҳам Ҳурмуз бўғозидаги кемалар назоратини режалаштирган. Бу ҳақда гапираркан, Президент Эммануэль Макрон Париж имкон қадар тезроқ контейнер кемалари ва танкерлар учун ҳарбий кузатув ташкил қилиш ниятини ошкор қилди. Аввалроқ у Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракат тўхтамагунча, бундай амалиёт бошланмаслигини таъкидлаганди.
Энди эса Макрон миссия фақат мудофаа хусусиятига эга бўлиши, Европа ва қитъадан ташқаридаги давлатларни ҳам қамраб олиши мумкинлигини айтди. Етакчи қўшимча қилишича, Франция “қатъий мудофаа позициясини эгаллайди ва Эрон ҳужумига учраган мамлакатлар билан бирга минтақавий кескинликни камайтиришга интилади”.
С.Раҳимов, ЎзА