Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон ғарбида сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
21:18 / 2022-01-23

Покистоннинг ғарбий Хайбар-Пахтунхва вилоятидаги давомли жала оқибатидаги сув тошқинлари 7 кишининг умрига зомин бўлди, яна 16 киши жароҳатланган, дейилади “Синьхуа” хабарида.

Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Камида 19 та уй-жой ёки маъмурий бино зарар кўрган ёки бутунлай қулаб тушган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. 

Аввалроқ “REGNUM” Мадагаскар пойтахти Антананаривдаги сув тошқинлари туфайли камида 10 киши ҳалок бўлгани, 500 дан ортиқ киши кўчирилиб, уй-жой ва инфратизим объектлари зарар кўрганини маълум қилганди.