Покистон Бош вазири Теҳронга боради
Покистоннинг “Geo News” телеканали хабар беришича, ушбу мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шариф Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён таклифига биноан Теҳронга ташриф буюради.
Ушбу сафар келаси ҳафтага режалаштирилган.
Ҳукумат раҳбари идораси шанба куни кечқурун икки етакчининг телефон мулоқоти чоғида Эрон раҳбари ҳамкасбини Теҳронга расман ташриф буюришга чорлаган ва айни масалада ижобий келишувга эришилгани тасдиқланган баёнотни эълон қилган.