Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон Бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди
11:35 / 2020-09-11

Томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканини қайд этди.


Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси ташрифи доирасида Исломобод шаҳрида Бош вазир ўринбосари СрдорУмурзоқовнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Суҳбат давомида савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорлик механизми, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг ҳар икки мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган долзарб чоралар тўғрисида фикр алмашилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканини қайд этди. Саноат кооперацияси соҳасида қўшма лойиҳаларни кўпайтириш, ўзаро савдо айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доираларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича самарали амалий чоралар кўриш имконини берадиган инвестиция ва савдо соҳасида ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг истиқболли экспорт бозорига киришини осонлаштирадиган транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш режалари келишиб олинди. Тўғридан-тўғри ўзаро юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Покистонни боғлаши мумкин бўлган трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш истиқболининг амалий жиҳати кўриб чиқилди.

Шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш имконияти муҳокама қилинди, бу умумий маданий-тарихий меросни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тарғиб-ташвиқ этиш орқали халқларимизни бир-бирига яқинлашишига имкон беради.

Минтақавий ҳамкорлик кун тартиби ва қўшма инфратузилмавий, энергетика ва транспорт-логистика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилиниши учун Покистон Ислом Республикасини “Афғонистон - Ўзбекистон - АҚШ” уч томонлама форматдаги музокараларга жалб қилиш истиқболи алоҳида кўриб чиқилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар қўшма лойиҳалар, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида кўп қиррали Ўзбекистон - Покистон мулоқотини давом эттириш ва кенгайтириш тўғрисида келишувга эришдилар.

photo_2020-09-11_11-33-09.jpg