Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон – Афғонистон низоси: 200 га яқин аскар ҳалок бўлгани айтилмоқда
12:03 / 2026-02-27

Покистон мудофаа вазири Ҳавожа Осиф Исломобод Афғонистондаги Толибон ҳукуматига қарши “очиқ уруш” эълон қилаётганини билдирди.

– Энди очиқ уруш олиб борамиз, бу қонли тўқнашув бўлади, – деб ёзган мулозим ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Вазир таъкидлашича, Толибон ҳукумати “Афғонистонни Ҳиндистоннинг мустамлакасига айлантирган ва бутун дунёдан террорчиларни мамлакатга олиб кириб тўплаш орқали терроризмни экспорт қила бошлаган”.

Покистон ахборот вазири Атоуллоҳ Тарор чегара можароси пайти камида 133 афғон аскари ҳалок бўлгани, 200 дан кўп одам яралангани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари 27 афғон ҳарбий назорат манзили вайрон қилинган, 9 та шундай маскан назоратга олинган. Танк, замбарак ва зирҳли ташувчи машиналар – жами 80 дан зиёд ҳарбий техника шикастланган. Кобул, Пақтия, Нангарҳор ва Қандаҳордаги Толибон мудофаа нуқталарига ҳаводан зарба берилган.

Dawn: глава МО Пакистана Асиф заявил о начале открытой войны с талибами -  Новости Mail

Ушбу маълумотни тасдиқлаган “Гео ТВ” телеканали ахборотида, жумладан, шундай дейилган:

– 30 дан ортиқ танк, артиллерия қисми ва зирҳли транспортёр йўқ қилинди. Шунингдек, 12 афғон чегара пости бутунлай йўқ қилинди, Покистон кучлари яна беш чегара манзилини назоратга олди.

Пакистан нанес авиаудары по столице Афганистана — Кабулу

Аввалроқ икки давлат чегарасида бир неча бор Покистон ҳарбийларига қарши террор хуружи кузатилган эди. Бунга жавобан ўтган ҳафта Афғонистоннинг Нангарҳор ва Пақтика вилоятларига ҳаво ҳужуми уюштирилди. Натижада, Афғонистон расмийларига кўра, ўнлаб бегуноҳ аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган, яраланган. Шундан кейин Кобул Қуролли кучлари Дуронд чизиғи бўйлаб кенг кўламли қарши ҳужумкор ҳарбий амалиёт бошлаганини билдирди. Барибир, тўқнашув кенг кўламли урушга айланиб кетишига кўпчилик ишонмаган. Бинобарин, айрим экспертлар таъкидлашича, шу кунларда юз бераётган воқеалар икки қўшни давлат ўртасида жиддий уруш бошланаётганига ишора қилмоқда.

Масалан, Яқин Шарқ бўйича эксперт, арабшунос Умит Гўкче Доган “РИА Новости”га берган интервьюсида “Минтақавий кучлар фаол аралашмаса, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайиб, тўлақонли ҳарбий можарога айланиб кетиши мумкин” деган.

Пакистан провел контртеррористическую операцию на границе с Афганистаном -  ответные действия Талибана - Eurasiatoday

Унинг фикрича, вазият чегара ҳудудлари ва хавфсизлик билан боғлиқ тарихан шаклланган келишмовчилик туфайли мураккаблашмоқда. Томонлар ўртасида барқарор ишонч механизми йўқлиги зўравонлик янада авж олиши нуқтаи назаридан жуда хавфли.

Шунингдек, таҳлилчи ўзаро муносабатдаги беқарорлик минтақада миграция, чегаралар аро хавфсизлик ва радикал гуруҳлар фаолияти масалаларига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бу ҳолат қўшимча хавф-хатарларни юзага чиқаради.

С.Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси