Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поезд яна Наманганга қайтмоқда...
15:18 / 2020-08-30

Хабарингиз бор, бугун эрталаб водий ҳалқа темир йўли бўйлаб дастлабки йўловчи электропоезди Намангандан йўлга чиққан эди.


Хабарингиз бор, бугун эрталаб водий ҳалқа темир йўли бўйлаб дастлабки йўловчи электропоезди Намангандан йўлга чиққан эди.

Айни вақтда у Андижон ва Марғилондан ўтиб, Қўқон вокзалига етиб келди.

Байрам шукуҳи сезилиб турган бу манзилда йўловчилар қувноқ куй- қўшиқлар гувоҳи бўлишди.

photo_2020-08-30_15-19-31.jpg

– Водий вилоятларининг урф одатлари, қадриятлари бир-бирига жуда ўхшайди. Шу боис қиз олиб, қиз берганлар кўп. Лекин автобусда қатнаганда бизга ўхшаган ёши катталарнинг бели оғриб, суяклари қотади. Поездда эса маза қилиб юрса бўлади. Чипта нархларининг арзонлигини айтмайсизми? Масофага қараб уч минг сўмдан бошланар экан, – дейди нуроний онахон Шоирахон Қосимова.

Албатта, юртимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига қилинган бундай муносиб совға қалбларни ва йўлларни янада яқинлаштириши шубҳасиз.

– Йўлга чиққан юртдошимиз бир йўла водий вилоятларининг ҳаммасини ҳам кўриш имконига эга бўлавермайди, – дейди нуроний отахон Йўлдош Машрабхонов. – Айниқса, ҳозирги каби куз ойларида. Водийимизнинг гўзаллигини қаранг, поездда кетаётиб, мамлакатимизнинг нақадар бойлигини кўриб, ҳис қилиб кетяпмиз. 

photo_2020-08-30_15-18-23.jpg

Далаларимизни қаранг, ҳамма ёқда пишиқчилик, тўкинлик. Ана шу бойлигимизни кўриб, қувониб кетяпман. Биз ёши катталар бундан шукр қиламиз. Андижоннинг қовунларини таърифини Бобур жуда чиройли келтирган. Андижоннинг ношвоти қовунини, гилосу ўригини емаган ўзбек, ўзини ўзбек ҳисобламаса керак.

Қайд этиш керакки, бу йўналишда қатнов йўлга қўйилиши нафақат водий аҳли учун, балки водийга келмоқчи бўлган ҳар бир юртдошимиз учун жуда яхши совға бўлди.

Йўловчилар шу тариқа ҳалқа йўлининг бир қатор манзилларида тўхтаб яна Наманган сари отланишди.

photo_2020-08-30_15-19-38.jpg