Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поезд ғилдираклари орасига яширилган заҳри қотил
16:47 / 2021-12-03

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг юртимиз ҳудудида ноқонуний айланувига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлат ҳудудидан кириб келган поезд таркиби кўздан кечирилди. 
Текширув давомида поезд ғилдираклари рамасининг ён ички қисмида оқ рангли пакетга ўралган номаълум модда борлиги аниқланди. 
Ўтказилган текширувларда мазкур моддалар 20,56 грамм оғирликдаги "марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.   
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси  
Ахборот хизмати