English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Почта жўнатмалари орқали гильза жўнатганлар аниқланди
17:40 / 2023-02-08

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Янгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ноқонуний олиб ўтилаётган гильзалар аниқланди.

Хориждан Ўзбекистон Республикаси фуқароси номига халқаро юк жўнатмалари орқали “почта” сифатида бериб юборилган юклар божхона кўригидан ўтказилганда ичидан юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган аёллар кийимлари орасига ўраб яширилган жигарранг қути ичида жами 176 дона “Record 16*70” ёзувли 16 калибрли ов қуроли гильзалари борлиги аниқланди.  

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур ҳолатни инобатга олиб, юқоридаги ҳолат юзасидан мутахассислар томонидан тегишли чоралар кўрилди.

А.Мусаев,ЎзА.